Ижтимоий тармоқда тарқалган, Китоб туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
2022 йил 3 август куни соат 19:00 ларда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи 4К-23 "Китоб-Шаҳрисабз" автомобиль йўлининг 5-километрида ҳайдовчи М.Қ. "Damas" русумли автомобилда қоидани бузган ҳолда ортга қайрилиб олаётган вақтда, бир йўналишда ҳаракатланиб келган ҳайдовчи А.Д. бошқарувидаги яна бир "Damas" русумли автомобиль билан тўқнашув содир бўлиб, яқин атрофда ҳаракатланиб ўтаётган ҳайдовчи Ж.М. бошқарувидаги "Nexia" автомобили ҳам ушбу транспорт воситаларига тўқнашиб, ЙТҲ иштирокчисига айланган.
ЙТҲ натижасида "Nexia" автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.