Ижтимоий тармоқда тарқалган, Мирободда "Cobalt" автомобили сувга тушиб кетганлиги бўйича маълумот
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 16 март куни соат 14:00 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур кўчасида ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган А.А. "Cobalt" русумли автомобилда ҳаракатланиб келиб, ушбу кўчада жойлашган "Универсал банк" яқинидаги автотураргоҳга тўхтаган ва ўзи банк ичига кирган. Мазкур жараёнда "Cobalt" автомобили пастликка ҳаракатланиб, атрофдан оқиб ўтган "Салар" каналига тушиб кетган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Айни вақтларда автомобиль сувдан олиб чиқилган. ЙПХ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини сўраб, тўхташ ва тўхтаб туриш жойларида қўл тормозидан фойдаланишларини тавсия қиламиз.