Ижтимоий тармоқда тарқалган, Мирзо Улуғбек туманида олдинма-кетин тўқнашган 5 та автомобиль юзасидан маълумот
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 07:45 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида, "Пушкин" метро бекати яқинида оралиқ масофани сақламаслик оқибатида:
1) "Captiva";
2) "Vaz-2106";
3) "Lacetti";
4) "Cobalt";
5) "Spark" русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда оралиқ масофани сақлаб, тезлик меъёрига, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.