Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Мирзо Улуғбек туманида "Spark" русумли автомобилда юзага келган ёнғин бўйича маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 7 декабрь куни соат 19:40 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, КХАЙ кўчасида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ж.М. "Spark" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги устунга урилган. Зарб оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини ва қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.