Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Наманганда "Nexia-2" автомобили каналга тушиб кетганлиги бўйича маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 15 февраль куни соат 13:50 ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Ғунча МФЙ ҳудудида "Nexia-2" русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль ушбу маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи "Шимолий Фарғона канали"га тушиб кетган.

Ҳодиса жойига зудлик билан ҳудудий ФВБ ходимлари етиб келиб, транспорт воситаси махсус техника ёрдамида каналдан олиб чиқилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.