Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Наманганда "Nexia" автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот

Наманган вилояти ФВБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 30 октябрь куни соат 16:15 ларда Давлатобод туман ҳудудидан ўтувчи 4Р-112 автомобиль йўлининг 8-километрида “Nexia 2” русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Наманган вилояти ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.