Ижтимоий тармоқда тарқалган, Наманганда ППХ автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
2022 йил 17 февраль куни соат 02:00 ларда, Наманган шаҳри, А.Навоий кўчасида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Д.М. бошқарувидаги "Ваз-2107" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Р.М. бошқарувида бўлган "Nexia" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.