Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Наманганда ЙПХ автомобилида ёнғин содир бўлганлиги юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 11 февраль куни соат 09:40 ларда, Наманган вилояти, Чуст тумани ҳудудидан ўтган 4R-112 "Фарғона халқа йўли" автомобиль йўлининг 44-километрида ЙҲХБ ходими А.Парпиев бошқарувидаги "Nexia-1" русумли махсус хизмат автомобилининг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин содир бўлган. Ҳайдовчи автомобилни зудлик билан тўхтатган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.