Ижтимоий тармоқда тарқалган, Нишон туманида тўқнашув сабаб автомобиллардан бири ёниб кетганлиги бўйича маълумот
2022 йил 17 март куни соат 20:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Нуристон МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Б.Ю. бошқарувидаги ҳамда ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Б.Ш. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи Б.Ю. бошқарувидаги автомобилда ёнғин юзага келиб, ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ушбу ЙТҲ ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.
Ҳолат юзасидан Нишон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.