Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Норин туманида "Spark" автомобили зовурга тушиб кетганлиги бўйича маълумот

Жорий йилнинг 13 декабрь куни соат 16:20 ларда, Наманган вилояти, Норин тумани ҳудудидан ўтувчи "Чўжа-Хақулобод" автомобиль йўлининг 23-километрида ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Д.Р. "Spark" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида зовурга тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи Д.Р. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Норин тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчиларда белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда, йўлларда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.