Ижтимоий тармоқда тарқалган, Олмазор туманида содир бўлган 4 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ юзасидан маълумот
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 6 февраль куни соат 13:00 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчасида ҳайдовчилар:
1) 1993 йилда туғилган Ж.О. бошқарувидаги "Mercedes Benz" русумли юк автомобили;
2) 1966 йилда туғилган Р.Г. бошқарувидаги "Lacetti" русумли;
3) 1989 йилда туғилган А.У. бошқарувидаги "Cobalt" русумли;
4) 1998 йилда туғилган А.М. бошқарувида бўлган "Hyundai Sonata" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида, "Lacetti" русумли автомобилда бўлган икки нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.