Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан тезкор хабар

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 10 январь куни соат 22:20 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Чимбой кўчасида, 222-уй рўпарасида "Matiz" ва иккита "Nexia-3" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида икки нафар ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда воқеа жойида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.