Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Паркент туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 28 февраль куни соат 16:40 ларда, Тошкент вилояти, Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4P-187 автомобиль йўлининг 13-километрида, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Ж.С. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тезлик оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва йўл четида кетаётган пиёда, 2002 йилда туғилган Х.А.ни уриб юбориб, транспорт воситаси ағдарилган.

Натижада, пиёда Х.А. тан жароҳатлари билан туман шифохонасига олиб кетилган. Ушбу ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда тезлик меъёрини оширмасдан, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.