Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Қўқон шаҳрида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот

2022 йил 12 апрель куни соат 06:35 ларда Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида 2005 йилда туғилган (вояга етмаган) М.А. "Lacetti" русумли автомобилда А.Чархий кўчасида қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб ҳаракатланган ва хавфли манёвр билан ўз йўналишига ўтаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишларни ажратиб турувчи тўсиқ ва унга ўрнатилган устунга тўқнашган.

ЙТҲ натижасида, ушбу қоидабузар ҳайдовчи тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

ЙТҲ юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ота-оналардан вояга етмаган фарзандларига эътиборли бўлишларини, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмай туриб автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини сўраймиз.