Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Термиз шаҳрида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

2022 йил 3 апрель куни соат 20:55 ларда Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Ат-Термизий шоҳ кўчасида ҳайдовчи, 1995 йилда туғулган М.Ш. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1998 йилда туғулган М.С. бошқарувидаги "Toyota" русумли ва ҳайдовчи, 1992 йилда туғулган Ш.Б. бошқарувида бўлган "Сobalt" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида "Cobalt" русумли автомобилда ёнғин юзага келган. Ҳодиса жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин ўчирилган.

ЙТҲ ва юзага келган ёнғин натижасида "Cobalt" русумли автомобиль салонида бўлган йўловчи, 1985 йилда туғилган Ж.Б. воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Термиз шахар ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилиб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.