Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан муносабат
2022 йил 30 апрел куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида "Жарима майдонида турган ёқилғи етказиб берувчи автомобиллар "Labo"лар қандай қоидани бузган" сарлавҳаси остида видео тарқалди
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот диспетчирлик хизмати томонидан “Labo” русумли автотранспорт воситалари Андижон вилояти Андижон шаҳри ҳудудида аҳолига пуллик хизмат кўрсатиб, ёқилғи етказиб бериш фаолияти билан шуғулланаётганлик ҳолатига аниқлик киритиш учун текширилди.
Текширувлар натижасида, мазкур транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 758-сон ҳамда 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорлари талабларига зид равишда тегишли рухсатномасиз ноқонуний тарзда қайта жиҳозланганлиги аниқланиб, ЙПХ инспекторлари томонидан транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 125-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги дератаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан барча ҳудудларда мазкур турдаги фаолият билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари қайта жиҳозланганлигининг қонунийлиги текширилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз!