Ижтимоий тармоқда тарқалган, Хўжаобод туманида "Damas" автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 26 январь куни соат 09:20 ларда, Андижон вилояти, Хўжаобод тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 450-километрида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.М. "Damas" русумли автомобилда ҳаракатланаётган вақтда, транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлиб, ҳайдовчи автомобилни зудлик билан тўхтатган. Қисқа туташув ортидан ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.