Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Янгиер шаҳрида "Nexia-3" автомобилига ўрантилган газ баллон портлаганлиги бўйича маълумот

Бугун, 2022 йил 21 апрель куни соат 09:30 ларда, Янгиер шаҳар, Пахтакор кўчасида жойлашган "Ватанпарвар" ташкилоти биносининг рўпарасида тўхтаб турган, 1994 йилда туғилган фуқаро Б.Қ. бошқариб келган "Nexia-3" русумли автомобилнинг газ баллонида портлаш содир бўлган.

Ҳодиса натижасида, тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобиль шикастланиб яроқсиз ҳолга келган. Шунингдек, яқинда тўхтаб турган 2 та транспорт воситаларига ҳамда атрофдаги чойхона биносининг ойналари синиб зарар етган.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ФВБ ва ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиб, хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилишларини сўраймиз.