Ижтимоий тармоқда тарқалган, Яшнобод туманида юк автомобили билан боғлиқ содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса юзасидан маълумот
Бугун, 2022 йил 8 апрель куни соат 16:30 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида, ҳайдовчи, 1955 йилда туғилган Ю.С. "МАЗ-54323" русумли юк автомобилига уланган ярим тиркамага "контейнер" ортиб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, ортилган "контейнер"нинг тепа қисми ушбу кўчадан кесиб ўтган кўприкка тегиб қолган ва "контейнернинг" бир томони ярим тиркама устидан ерга тушган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва йўлга масъул идора ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Барча ҳайдовчилардан юк ортиш ва ташишда қоидаларга риоя қилишни сўраймиз.