Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Нукусда содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

2022 йил 5 апрель куни соат 15:05 ларда, Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи 4P-176 автомобиль йўлининг 2-3 километрлари оралиғида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган М.Т. "Damas" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан велосипед бошқариб ўтаётган фуқаро, 1976 йилда туғилган Ж.А.ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида фуқаро Ж.А. кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.