Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Янгийўл туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Бугун, 2022 йил 18 апрель куни соат 06:15 ларда Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 829-километрида ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган У.И. "Lada-Largus" русумли автомобилида ҳаракатланаётиб, ухлаб қолиши натижасида йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган У.У. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.

Ҳодиса натижасида "Lada-Largus" автомобили йўловчилари, 1983 йилда туғилган М.О. ва 2010 йилда туғилган О.Ж.лар олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.