Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Поп туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

2022 йил 27 июнь куни соат 08:30 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 234-километрида ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Н.Ё. "Nexia-3" русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган М.Қ. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобилининг орқа томонига тўқнашган.

Ҳодиса натижасида, "Nexia" автомобилининг ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.