Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Қашқадарёда автобус ағдарилганлиги бўйича маълумот

Бугун, 2022 йил 7 ноябрь куни соат 09:45 ларда Қашқадарё вилояти, 4К-307 "Шаҳрисабз-Мираки" автомобиль йўлининг 1-километрида, Шаҳрисабз тумани йўналишидан ҳаракатланиб келаётган "Isuzu" русумли автобус ҳайдовчиси Н.А. руль бошқарувини йўқотиши оқибатида транспорт воситаси ағдарилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасида Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.