Ижтимоий тармоқда тарқалган, Бухорода 5 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 15 ноябрь куни соат 19:00 ларда Бухоро вилояти, Когон шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 209-километрида 3 та "Cobalt", "Kia-K5" ва "Nexia-3" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Когон шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.