Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Оҳангарон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

2022 йил 15 март куни соат 13:30 ларда Тошкент вилояти, Оҳанганрон тумани, Ақча МФЙ ҳудудидан ўтувчи "А-373-М-39-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш" автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Б.И. "Trailor CYY 2SX" русумли тиркама уланган "Man" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб кетаётган вақтда, уланган тиркама қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсиққа урилган ва "Man" автомобилидан ажралган ҳолда қатнов қисмига ағдарилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.