Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Амударё туманидан содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни соат 18:00 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи 4-Р181 “Кипчоқ-Манғит-Туркманистон” автомобиль йўлининг 12-13 километрлари оралиғида ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган У.Ю. "Lifan" русумли юк ташувчи мотоциклда ҳаракатланаётиб, кескин ортга бурулиши натижасида орқасидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1956 йилда туғилган К.Б. бошқарувидаги "Nexia" билан тўқнашган ва бунинг оқибатида "Nexia" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ҳайдовчи, 1963 йилда туғилган Ф.М. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобили билан тўқнашган.

Тўқнашувлар натижасида, "Nexia" русумли автомобиль йўловчиси 1960 йилда туғилган А.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ва унинг 2017 йилда туғилган набираси Б.Р. шифохонада вафот этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси К.Б. ва яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Амударё тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.