Ижтимоий тармоқда тарқалган, Андижон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Бугун, 2022 йил 19 апрель куни соат 09:00 ларда Андижон вилояти, Андижон тумани, Қўшариқ МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-116 автомобиль йўлининг 4-километрида ҳайдовчилар:
1) 2002 йилда туғилган С.С. бошқарувидаги "Lacetti" русумли;
2) 1993 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги яна бир "Lacetti" русумли;
3) 1999 йилда туғилган Ш.Э. бошқарувидаги "Damas" русумли;
4) 1987 йилда туғилган З.Т. бошқарувидаги "Tico" русумли;
5) 1986 йилда туғилган Ф.Ш. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Натижада, "Damas" автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.