Ижтимоий тармоқда тарқалган, Бекобод шаҳрида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
2022 йил 22 май куни соат 12:40 ларда, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар, Маданият МФЙ ҳудудидан ўтган 4P-26 "Сирдарё-Деҳқонобод-Бекобод" автомобиль йўлининг 99-километрида ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Ж.Г. бошқарувидаги "Ваз-2104" русумли автомобилда ўзидан олдинда бўлган транспортни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиққан вақтида, рўпарасидан келаётган ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган О.И. бошқарувида бўлган "Кобальт" русумли автомобиль билан тўқнашган.
ЙТҲ Натижасида, "Ваз-2104" русумли автомобиль ҳайдовчиси Ж.Г. ва "Кобальт" русумли автомобилда бўлган йўловчи, 2022 йилда туғилган С.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, "Кобальт" русумли автомобиль ҳайдовчиси О.И. ва ушбу автомобиль йўловчиси, 1961 йилда туғилган Н.И. ҳамда "Ваз-2104" русумли автомобиль йўловчиси, 2013 йилда туғилган А.С.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга қатъий риоя қилишларини сўраймиз.