Ижтимоий тармоқда тарқалган, Косонсой туманида вояга етмаган бола иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
2022 йил 20 май куни соат 14:45ларда, Наманган вилояти, Косонсой тумани, Кушон МФЙ, Ҳуррият кўчасида, 2008 йилда туғилган, вояга етмаган бола (тумандаги 5-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси) "Ваз-2106" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг четида кетаётган пиёда, 2008 йилда туғилган Х.Б.ни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида, пиёда Х.Б. оғир тан жароҳатлари олганлиги сабаб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ота-оналардан вояга етмаган ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини сўраймиз.