Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Миробод туманида 5 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот

2022 йил 5 январь куни соат 20:30 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Фарғона йўли кўчасида:
1) ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги "AUDI" русумли;
2) ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган О.Б. бошқарувидаги "Ваз-2106" русумли;
3) ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги "Matiz" русумли;
4) ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган У.К. бошқарувидаги "Matiz" русумли;
5) ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган "Damas" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида, "Ваз-2106" русумли автомобиль ҳайдовчиси О.Б. ҳамда "AUDI" русумли автомобилда бўлган йўловчи, 1998 йилда туғилган С.У.га тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилиб, бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.