Ижтимоий тармоқда тарқалган, Ўртачирчиқ туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
2021 йил 13 октябрь куни соат 10:30 ларда, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтган "Авангард-Ўртасарой" автомобиль йўлининг 5-километрида ҳайдовчи Б.Т. бошқарувида бўлган "Дамас" русумли ҳамда ҳайдовчи У.А. бошқарувида бўлган "Ваз-2106" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида йўловчи З.Э. енгил тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тўпланган ҳужжатлар 2021 йил 27 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ тумани суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро Б.Т. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан БҲМнинг уч баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.
Шунингдек, ҳуқуқбузар Б.Т.дан Халқ банки Ўртачирчиқ филиали фойдасига 19 186 042 (ўн тўққиз миллион бир юз саксон олти минг қирқ икки) сўм, Халқ банки Ўртачирчиқ филиалидан жабрланувчи А.А.нинг фойдасига 7 773 294 (етти миллион етти юз етмиш уч минг икки юз тўқсон тўрт) сўм зарар ундирилиши белгиланган.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.