Ижтимоий тармоқда тарқалган, Сўх туманида икки "Lacetti" автомобиллари иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 8 март куни соат 17:00 ларда, Фарғона вилояти, Сўх тумани, "Умбара" МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчилар, 1969 йилда туғилган В.М. бошқарувидаги ҳамда 2005 йилда туғилган Ф.И. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида, икки ҳайдовчи ҳамда йўловчилар Ж.А. ва А.Қ.лар тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Сўх тумани ИИБ ЙҲХГ масъул ходими томонидан суриштирув олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар тўпланган. Ўрганиш давомида фуқароларнинг тан жароҳати бўйича тайинланган судга оид тиббий экспертизанинг хулосаси ўрганилиб, ушбу ЙТҲда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддасида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд эмаслиги аниқланган. Суриштирув давомида ҳайдовчи В.М. маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги аниқланган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 131- ва 133-моддалари тартибида, шунингдек, ҳайдовчи Ф.И. ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобиль бошқарганлиги аниқланган ва унга нисбатан мазкур Кодекснинг 135-моддаси 2-қисми тартибида тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Сўх тумани судига юбрилиши чораси кўрилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, маст ҳолда ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олмай туриб автомобиль бошқармасликларини сўраймиз. Ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўйманг.