Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Шайхонтоҳур туманида содир бўлган тўқнашув юзасидан маълумот

2021 йил 25 ноябрь куни соат 07:00 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчасида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Қ.Қ. бошқарувидаги "Spark" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Ф.И. бошқарувида бўлган "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, "Spark" русумли автомобиль ҳайдовчиси ва "Lacetti" русумли автомобиль салонида бўлган бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.