Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Тўрақўрғон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Бугун, 2022 йил 28 апрель куни соат 15:30 ларда Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи 4P-112 автомобиль йўлининг 55-километрида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган М.Ш. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ғ.Х. бошқарувидаги "Matiz" русумли автомобилнинг орқа томонига урилган. Шундан сўнг, "Matiz" автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ЙПХ ходими, 1988 йилда туғилган Ж.Ш.га бириктирилган "Lacetti" русумли хизмат автомобили билан тўқнашган ва йўл четига ағдарилган.

Ҳодиса натижасида "Matiz" автомобили йўловчиси, 1987 йилда туғилган Х.А. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.