Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 17:20 ларда ҳайдовчи Ф.М. “ВAЗ-21011” русумли автомобилда Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-37A автомобиль йўлининг 42-километрида ҳаракатланиб келиб, шу кўчада таъмирлаш ишларини олиб бораётган йўл қурилиш ишчисини уриб юборган.

Натижада фуқаро И.Г. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан ҳаракат вақтида эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз