Ижтимоий тармоқда тарқалган, Вобкент туманида юк автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 21 октябрь куни соат 12:00 ларда Бухоро вилояти, Вобкент тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 249-километрида ҳайдовчи 1979 йилда туғилган М.Қ. "Daf" русумли юк автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида қарама-қарши оқимни ажратувчи йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб, ЙТҲ содир этган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Вобкент тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.