Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқандда содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот
2026 йил 9 июнь куни соат 18:10 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги "Мирза Олим" МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 138-километрида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган А.Р. "Damas" русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдин ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситаларини қувиб ўтиш мақсадида асфальт қопламаси мавжуд бўлмаган йўл четидан ҳаракатланган.
Натижада ҳайдовчи транспорт воситаси бошқарувини йўқотиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган юк автомобилининг орқа қисмига келиб тўқнашган.
ЙТҲ натижасида "Damas" автомобили ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб, йўлларда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.