Тест режимида

Ҳодисалар

Яшнобод туманида тепловоз билан "Кобальт" тўқнашди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 8 февраль куни соат 13:00ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Оҳангарон шоҳ кўчасида жойлашган "ХОБАС-ТАПО" биноси қаршисида, ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги "Кобальт" русумли автомобиль ҳамда 8 та вагон билан ҳаракатланиб кетаётган, О.А. бошқарувидаги "ТЭМ2-7084" русумли тепловоз иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати