Тест режимида

Ҳодисалар

Жомбой туманида юк автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 31 октябрь куни соат 15:30 ларда Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 "Тошкент-Самарқанд" автомобиль йўлининг 1071-километрида "DAF" русумли юк автомобилининг олд чап томон шинаси ҳаво қўйиб юбориши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва олдинда, ортга қайрилиб олиш манёврини бажараётган ҳайдовчи бошқарувидаги "Lada Largus" русумли автомобилга тўқнашган.

Тўқнашув натижасида юк автомобилида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида "Lada Largus" автомобилининг ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.