Тест режимида

Ҳодисалар

Марғилон шаҳрида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 15 март куни соат 11:25ларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Турон кўчасида ҳайдовчи И.И. "Ласетти" русумли автомобилда белгиланмаган жойдан қоидаларни бузган ҳолда қайрилиб олаётган вақтида "Темир йўл бекати" томондан шаҳар маркази томон кетаётган ҳайдовчи М.О. бошқарувидаги яна бир "Ласетти" русумли автомобилни уриб юборган. Оқибатда ҳайдовчи М.О. бошқарувидаги "Ласетти" автомобили йўналишини ўзгартириб қарама-қарши томондан келаётган ҳайдовчи Э.И. бошқарувидаги "Нексия-3" русумли автомобилга тўқнашган.

ЙТҲ натижасида, "Ласетти" русумли автомобиль ҳайдовчиси М.О., "Нексия-3" русумли автомобиль ҳайдовчиси Э.И. ва ушбу автомобиль йўловчиси У.И.лар тан жароҳати олишган.

Қоидани бузган "Ласетти" автомобили ҳайдовчиси И.И. жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ўрнига ҳодиса жойидан кетиб қолган. Суриштирув ишлари натижасида ҳайдовчи И.И. аниқланиб транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати