Тест режимида

Ҳодисалар

“Kamaz” тиркамасига урилган "Isuzu"да ёнғин чиқди

Жорий йилнинг 21 июль куни соат 04:30 ларда, Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган М-39 йўлининг 920 км.да “Термиз-Тошкент” йўналишида ҳайдовчи А.Ж. ўз бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб, қаршисидаги транспорт воситасининг узоқни ёритувчи чироқлари ёруғлиги кўзини қамаштирганлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи Б.Б. бошқарувидаги “Kamaz 53212” русумли юк автомашинаси тиркамасининг орқасига бориб урилган. Шундан сўнг, "Isuzu" русумли юк автомашинасида ёнғин юзага келган.

Натижада, "Isuzu" русумли юк автомашинаси йўловчиси С.П. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Ёнғин бартараф этилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда белгиланган қоидаларга амал қилишларини, эҳтиёткор бўлишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати