Каналга тушиб кетган "Cobalt" чиқариб олинди
Кеча, 2023 йил 23 февраль куни соат 17:00 да Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФВБга Бекобод тумани "Қўқон" МФЙ ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи "Дўстлик" каналига тушиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, Бекобод шаҳар ФВБнинг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомобилни каналдан олиб чиқишган.
Ҳодиса натижасида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.