Тест режимида

Ҳодисалар

Миробод туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 17 октябрь куни соат 13:30 ларда Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Фарғона йўли кўчасида ҳаракатланиб кетаётган "MAN" русумли юк автомобилининг тормоз тизимида носозлик юзага келганлиги оқибатида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган М.Н. бошқарувни йўқотган ва ушбу кўчада тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойининг олдида, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган А.Ф. бошқарувида бўлган йўловчи ташувчи автобусга тўқнашган.

Тўқнашувдан сўнг, зарб оқибатида юк автомобили жойидан силжиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган Д.Г. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли енгил автомобилга урилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда белгиланган қоидаларга риоя қилиб, бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.