Тест режимида

Ҳодисалар

Мирободда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 3 апрель куни соат 21:10ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳада:

1) ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги "Lacetti" русумли;

2) ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Р.К. бошқарувидаги "Toyota" русумли;

3) ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Ж.Ш. бошқарувидаги "Spark" русумли;

4) ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Ш.Х. бошқарувидаги "Malibu" русумли;

5) ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Ж.С. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси Ж.С.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати