Тест режимида

Ҳодисалар

Наманганда "Nexia" автомобили каналга тушиб кетди

ФВВ хабарига кўра, 2022 йил 3 январь куни Наманган вилояти, Чортоқ тумани ФВ бўлимига "Айқирон" маҳалласидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига "Nexia" автомобили ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотиб, тушиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Зудлик билан ҳодиса жойига қутқарувчилар етиб боришган. Махсус техникалар ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан олиб чиқилган.

Ушбу ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлиб, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларини сўраймиз.