Тест режимида

Ҳодисалар

Қоидабузар ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 14:05 ларда, Наманган вилояти, Уйчи тумани ҳудудидан ўтган 4Р 116 автомобиль йўлининг 27-километрида, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Б.Н. “М-412” русумли автомобилни бошқараётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотиб, йўлни қарама-қарши томонига ўтиб кетган ва қаршисидан келаётган, ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган У.Ю. бошқарувидаги “HOWO” русумли юк автомобили билан тўқнашган.

Натижада, “М-412” русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Б.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Уйчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати