Олмалиқ шаҳрида содир бўлган ЙТҲ юзасидан
Жорий йилнинг 15 август куни соат 18:20 ларда, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Ипак йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 2001 й.т. ҳайдовчи Р.А. “Нексия” русумли транспорт воситасида тезлигини меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, ушбу кўчада жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи устахона олдида тўҳтаб турган “Дамас” русумли автомобилга тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур тўқнашув юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига амал қилишларини сўраб қоламиз.