Тест режимида

Ҳодисалар

Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Бугун, 2022 йил 16 декабрь куни соат 06:30 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган "Замона" тўйхонаси рўпарасида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган У.У. бошқарувидаги йўловчи ташувчи “Газель” русумли ҳамда ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган А.Э. бошқарувида бўлган "Damas" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, "Газель" автомобили ағдарилган. Транспорт воситаларида йўловчилар бўлмаган.

ЙТҲ натижасида "Damas" русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Э. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.