Пойтахтда 3 та “Malibu” тўқнашди
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 12 ноябрь куни соат 13:30 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 54-уй қаршисида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган У.О. бошқарувидаги “Malibu” русумли ҳамда ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги “Malibu” русумли ва яна бир ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги “Malibu” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Натижада, 37 ёшли ҳайдовчи У.О. тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб, йўл ҳаракати қоидаларига, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати