Пойтахтда “Спарк” билан тўқнашган “Матиз” ёниб кетди
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат тахминан 18:30 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, Ботаника боғи қаршисида “Спарк” ва “Матиз” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, “Матиз” автомашинасида ёнғин юзага келган.
Натижада, “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳамда “Матиз” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага жўнатилган.
“Матиз” русумли автомобилда юзага келган ёнғин бартараф этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати